Супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Александр Усик футбол бўйича жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлиши борасида ўз тахминини билдирди.
«Криштиану Роналду етакчилигидаги Португалия миллий жамоаси жамҳон чемпиони бўлади», — деб ёзди украиналик боксчи DAZN’нинг ижтимоий тармоқдаги пости остида.
Маълумот ўрнида, Португалия миллий жамоаси гуруҳ босқичида Ўзбекистон, Колумбия ва Конго ДР жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. Роберто Мартинес шогирдлари илк учрашувни 17 июн куни Конго ДР жамоасига қарши ўтказади.