Бугун
41
Ўзбек

Уэлс ФА Инфантинони кейинги сайловда қўллаб-қувватлаш бўйича хатини қайтариб олди

Футбол
3 август, 07:15
Уэлс FIFA президентига ишончсизлигини амалда кўрсатган биринчи мамлакат бўлди.
Уэлс ФА Инфантинони кейинги сайловда қўллаб-қувватлаш бўйича хатини қайтариб олди
Foto: Getty Images

Уэлс футбол ассоциацияси FIFA аъзолари орасида биринчи бўлиб Жанни Инфантинонинг навбатдаги президентлик сайловидаги номзодини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги хатини қайтариб олди.

«Уэлс Футбол ассоциацияси шу билан 2027-2031 йиллар даври учун FIFA президенти лавозимига Жанни Инфантинони қайта сайлашни қўллаб-қувватлашдан воз кечганини тасдиқлайди.

Сўнгги пайтларда бошқарув, қарор қабул қилиш жараёнлари, етакчилик, қадриятлар, манфаатдор томонлар билан муносабатлар, коммуникация ва холис ёндашув бўйича жиддий камчиликлар туфайли Уэлс футбол ассоциацияси Инфантинога бўлган ишончини йўқотди. Биз унинг жаҳон футболи раҳбари сифатида фаолиятини давом эттиришини қабул қила олмаймиз. Футбол манфаатларини биринчи ўринга қўймаслик — биз муроса қила олмайдиган жиҳатдир»
, — дейилади ассоциация баёнотида.

Журналист Роб Ҳарриснинг маълумотига кўра, Англия футбол ассоциацияси ҳам Инфантинони қўллаб-қувватлаш ҳақидаги мактубини қайтариб олишга тайёргарлик кўрмоқда. Аввалроқ FIFA'нинг амалдаги президентини Германия, Руминия ва Норвегиядан ташқари UEFA'га аъзо мамлакатларнинг барчаси қўллаб-қувватлагани маълум бўлганди. Бироқ энди Европа футбол ассоциациялари ушбу қўллаб-қувватлов хатларини оммавий равишда қайтариб олиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Уэлс Уэлс
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар