Live
24
Ўзбек

«Арсенал» Субимендини қўйиб юборишга тайёр

Футбол
13 август, 13:48
Футболчининг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган.
«Арсенал» Субимендини қўйиб юборишга тайёр
Фото: Getty Images

«Арсенал» яримҳимоячиси Мартин Субименди ёзги трансфер якунига қадар жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манбага кўра, «Челси» испаниялик 27 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Тўпчилар» эса Мартинни қўйиб юборишга тайёр. Клуб футболчининг трансферидан 90 миллион евро ишлаб олишни режалаштирган.

Қайд этилишича, «Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Субимендининг ўйин услубини анчадан бери юқори баҳолаб келади.

«Челси» испаниялик яримҳимоячини Энцо Фернандес жамоани тарк этган тақдирда, унинг ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда.

Футболчининг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Арсенал Арсенал
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар