«Челси» яримҳимоячиси Энцо Фернандес яқин кунларда клубини ўзгартириши мумкин. «Манчестер Сити» аргентиналик футболчини трансфер қилишга қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, «Манчестер Сити» Фернандесни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Манчестер клуби трансфер харажатларининг катта қисмини Родри Эрнандес ва Тейжани Рейндерснинг сотувларидан тушадиган маблағ ҳисобидан қопламоқчи.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска аргентиналик футболчи билан яна бирга ишлашни истамоқда. Бунинг учун «Манчестер Сити» раҳбарияти жума куни кечгача «Челси»га расмий таклиф юбориши керак. Бу Лондон клубининг шарти ҳисобланади.
«Челси» Фернандесни 140 миллион еврога сотишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Энцо Фернандес 2023 йилдан буён «Челси» сафида тўп тепмоқда.