Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Александр Сёрлот жароҳати сабаб 2026/27 йилги мавсумнинг дастлабки баҳсларида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Маrcа хабар берди.
Манбага кўра, футболчи ўтган ҳафта машғулотлардан бирини муддатидан аввал тарк этган ва шундан сўнг Жанубий Кореядаги йиғинга бормаган футболчилар билан бирга машғулот ўтказмаган. Норвегиялик футболчида мушак жароҳати аниқланган.
Сёрлот мавсум бошидаги бир нечта баҳсни ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Маълумот учун, «Атлетико» 2026/27 йилги мавсумдаги илк баҳсини 19 август куни Ла Лига 1-турида «Малага»га қарши ўтказади. Сёрлот ўтган мавсумда Испания чемпионатида 35 та баҳсда майдонга тушиб, 13 та гол урган.