Бугун
45
Ўзбек

Фабиен Бартез Франция миллий жамоасидаги мураббийлар штабига қўшилди

Футбол
13 август, 06:45
55 ёшли мутахассис дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб боради.
Фабиен Бартез Франция миллий жамоасидаги мураббийлар штабига қўшилди
Foto: Getty Images

Фабиен Бартез Франция миллий жамоасининг мураббийлар штабига қўшилди. Бу ҳақда Франция футбол федерацияси (ФФФ) матбуот хизмати хабар берди.

55 ёшли мутахассис дарвозабонлар мураббийи этиб тайинланди. Аввалроқ Франция миллий жамоасига Зинедин Зидан бош мураббий этиб тайинланганди. Унинг штабидан Давид Беттони, Ҳамиду Мсаидий, Грегори Дюпонт, Стефан Планк, Фарид Табет ва Клемонт Ибер ҳам жой олган.

Маълумот учун, Бартез Жаҳон ва Европа чемпиони, «Марсел» сафида Чемпионлар лигаси ғолиби, «Манчестер Юнайтед» билан икки карра Англия чемпиони ва «Монако» билан икки карра Франция чемпиони бўлган.

У футболчилик фаолиятини 2007 йилда якунлаган ва шундан буён мураббийлик фаолияти билан шуғулланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Зидан бошчилигидаги Франция миллий жамоаси илк баҳсини 25 сентябр куни Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида сафарда Туркияга қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар