Озарбойжоннинг «Сабаҳ» клуби яримҳимоячиси Умарали Раҳмоналиевга Франциянинг «Ланс» жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда 90plus.media нашри хабар берди.
«Ланс» «Сабаҳ» яримҳимоячисига қизиқмоқда. Франция Лига 1 вакили «Сабаҳ»нинг ўзбекистонлик футболчиси Умарали Раҳмоналиевни трансферлар рўйхатига киритган.
90plus.media маълумотига кўра, Франция клуби 22 ёшли яримҳимоячини диққат билан кузатмоқда. «Ланс» скаутлари мунтазам равишда кузатаётган ёш футболчи учун яқин вақт ичида «Сабаҳ»га расмий таклиф юборилиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси бўлган Умаралининг Transfermarkt'даги нархи 1,2 миллион еврони ташкил этади», — дейилади хабарда. Аввалроқ Раҳмоналиев «Сабаҳ» билан Озарбайжон чемпионига айлангани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади