«Манчестер Сити» вингери Жереми Доку клуб билан шартномасини 2031 йил ўрталаригача узайтиргани ҳақида фикр билдирди.
«Бу ерда ўтказган вақтим менга жуда ёқди, шу сабабли қолиш мен учун ажойиб туйғу. Бу клуб мен учун жуда кўп нарсани англатади. Мен бу ерда футболчи сифатида ҳам, шахс сифатида ҳам улғайдим. Бу ерда ўзимни қулай ҳис қиламан ва ҳар куни ривожланаётганимни биламан», — деди Доку жамоа матбуот хизматига берган интервюсида.
Маълумот учун, 24 ёшли футболчи «Манчестер Сити» сафида 2023 йилдан буён тўп тепмоқда. У ўтган мавсумда барча турнирларда 47 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилган.