Бугун
45
Ўзбек

«Челси» Энцо Фернандес трансфери бўйича музокаралар учун сўнгги муддатни белгилади

Футбол
13 август, 01:00
Агар шу вақтга қадар клублар келиша олмаса, трансфер амалга ошмайди.
«Челси» Энцо Фернандес трансфери бўйича музокаралар учун сўнгги муддатни белгилади
Фото: Getty Images

«Челси» яримҳимоячиси Энцо Фернандес трансфери бўйича музокаралар учун сўнгги муддатни эртага, 14 август куни кечгача этиб белгилади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Маълум қилинишича, агар шу вақтга қадар клублар келиша олмаса, трансфер амалга ошмайди. 25 ёшли аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клублар 140,5 миллион евро миқдорида соф таклиф бериши керак.

Қайд этилишича, «Манчестер Сити» футболчига асосий даъвогар бўлиб турибди ва бир неча кундан бери унинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. Лондон клуби эса бундан хабардор.

Маълумот ўрнида, Фернандес 2023 йил қишда «Бенфика»дан «Челси»га кўчиб ўтган. Шу вақтдан буён у барча мусобақаларда 166 та ўйинда иштирок этиб, 30 та гол урди.

Аввалроқ Энцонинг «Челси»да қолиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар