Бугун
45
Ўзбек

Эмери: «Менимча, Хвича «Олтин тўп»ни қўлга киритиши керак»

Футбол
13 август, 02:50
«Астон Вилла» бош мураббийи «ПСЖ»га қарши кечган баҳсдан сўнг Кварацхелия ҳақида гапирди.
Эмери: «Менимча, Хвича «Олтин тўп»ни қўлга киритиши керак»
Фото: Getty Images
12.08.2026 FT УЭФА Суперкубоги ПСЖ ПСЖ 2 : 1 Астон Вилла Астон Вилла

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери Европа суперкубоги учун «ПСЖ»га қарши кечган баҳс (1:2)дан сўнг парижликлар вингери Хвича Кварацхелия ҳақида гапирди.

«У одатдагидек гол урди. Биз бу вазиятга йўл қўймасликка ҳаракат қилдик, аммо унинг маҳорати ва зарба бериш сифати — шунчаки фантастика.

Қарорни мен қабул қилмайман. Бироқ менимча, Хвича «Олтин тўп»ни қўлга киритиши керак», — деди Эмери матбуот анжуманида.

Аввалроқ Кварацхелия Чемпионлар Лигасида ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • УЭФА Суперкубоги УЭФА Суперкубоги
Бугунги янгиликлар