Бугун
7
Ўзбек

Энрике «ПСЖ» «Реал»нинг ЕЧЛдаги рекордини такрорлаш имкониятлари ҳақида гапирди

Футбол
12 август, 07:05
Парижликлар устози вазиятга анча позитив руҳда муносабат билдирди.
Энрике «ПСЖ» «Реал»нинг ЕЧЛдаги рекордини такрорлаш имкониятлари ҳақида гапирди
Фото: Getty Images

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике жамоасининг Чемпионлар Лигасида кетма-кет ғалабалар сони бўйича Мадриднинг «Реал» клуби натижасини такрорлаш имкониятларига баҳо берди.

Эслатиб ўтамиз, «Реал»нинг рекорди — қаторасига учта соврин. Парижликлар ЕЧЛнинг охирги иккита мавсумида зафар қучишди.

«Биз қаторасига учинчи Чемпионлар Лигасини ютиб, «Реал» билан тенглашиб олишимиз мумкин. Ҳозир олдимизга уникал вазифа қўйилган. Менимча, Европада бу ғалабани биздан кўра кўпроқ хоҳлайдиган бирор бир жамоа бўлмаса керак», — дея Энрике сўзларидан иқтибос келтирди The Touchline.

Эслатиб ўтамиз, 12 август куни «ПСЖ» УЕФА Суперкубоги доирасида «Астон Вилла» билан рўбарў келади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар