Бугун
7
Ўзбек

Молина — «Рома» футболчиси

Футбол
12 август, 07:12
Аргентиналик 28 ёшли футболчи «бўрилар» сафида 20-рақам остида тўп тепади.
Молина — «Рома» футболчиси
Фото: Roma FC

«Рома» ҳимоячи Науэл Молинани ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

Аргентиналик 28 ёшли футболчи «бўрилар» сафида 20-рақам остида тўп тепади. Италия футболчининг трансфери учун «Атлетико»га 13 миллион евро тўлади. Шунингдек, 4 миллион евро бонус ҳам сифатида шартномага киритилган.

«Рома» «Атлетико»дан Науэль Молинани доимий равишда ўз сафига қўшиб олганини мамнуният билан маълум қилади», — дейилади клуб баёнотида.

Науэл фаолияти давомида «Удинезе» ва «Атлетико» сафида жами 249 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урган.

Аргентина миллий жамоаси таркибида 65 та ўйин ўтказган. У икки бор жаҳон чемпионатида иштирок этган ва 2022 йил Қатардаги мундиалда чемпион бўлган. Шунингдек, Молина 2021 ва 2024 йилларда Америка Кубогида ғолиб чиққан.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар