Live
6
Ўзбек

«Рома» Пеллегрини билан шартномани узайтирди

Футбол
8 август, 14:45
Римликлар тарбияланувчиси фаолияти давомида фақат икки йил бошқа клубда ўйнаган.
«Рома» Пеллегрини билан шартномани узайтирди
Foto: AS Roma

Яримҳимоячи Лоренцо Пеллегрини «Рома» билан янги шартнома имзолади.

Sky Sport хабар беришича, италиялик 30 ёшли футболчининг янги битими 2027 йил ёзига қадар амал қилади.

Лоренцо — «Рома» тарбияланувчиси. У 2005 йилдан 2015 йилгача римликлар тизимида бўлган. Кейин икки мавсум «Сассуоло»да ўйнаган ва 2017 йилда яна ўзи тарбияланган клубига қайтган.

Ўтган мавсумда Пеллегрини А Серияда 24 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та гол урди, 2 та голли узатма амалга оширди ва 2 бор сариқ карточка олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар