Бугун
7
Ўзбек

Оғир атлетика. Шаҳноза Ҳайдарова — Осиё чемпиони!

Бошқа спортлар
12 август, 07:16
Олимпия шаҳарчасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.
Оғир атлетика. Шаҳноза Ҳайдарова — Осиё чемпиони!
Фото: Ўзбекистон спорт вазирлиги

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида спортчиларимизнинг навбатдаги муваффақияти қайд этилди.

-69 кг вазн тоифасида даст кўтариш баҳслари якунланди. Қувонарлиси, иқтидорли ҳамюртимиз Шаҳноза Ҳайдарова барча уринишларида — 95, 97 ва 99 кг оғирликдаги тошларни муваффақиятли кўтариб, барча рақибларини ортда қолдирди.

Шу тариқа Шаҳноза Ҳайдарова ёшлар ўртасида даст кўтариш йўналишида Осиё чемпиони номини қўлга киритди.

Фото: Ўзбекистон спорт вазирлиги
Бугунги янгиликлар