Бугун
7
Ўзбек

«Динамо» яримҳимоячиси Хислат Халилов тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказди

Футбол
12 август, 06:59
23 ёшли футболчи тўлиқ тикланиб, сафга қайтиши учун 4–5 ой талаб этилади.
«Динамо» яримҳимоячиси Хислат Халилов тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказди
Foto: Dinamo FK

«Динамо» яримҳимоячиси Хислат Халилов жароҳати сабаб тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

23 ёшли футболчи «Динамо» — «Нефтчи» (0:0) баҳсида захирадан майдонга тушганидан сўнг жароҳат олиб, ўйинни давом эттира олмаган.

Тиббий текширувлардан кейин Халиловнинг чап тиззасидаги олдинги хочсимон бойлами узилгани аниқланган ва унга жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

«Динамо» клуби тиббий бўлими маълумотига кўра, футболчининг жароҳатдан тўлиқ тикланиб, сафга қайтиши учун 4–5 ой талаб этилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Динамо Динамо
Бугунги янгиликлар