Live
1
Ўзбек

Абдуғафур Ҳайдаров – «Динамо» футболчиси

Футбол
10 август, 12:47
Ҳайдаров 11 август куни таркибга қўшилади.
Абдуғафур Ҳайдаров – «Динамо» футболчиси
Фото: Динамо ПФК

Суперлига трансфер ойнасининг сўнгги кунида «Динамо» жамоаси ҳужум чизиғига янги футболчини таклиф этди.

«Сурхон» клуби ва Ўзбекистон ёшлар жамоасидаги ўйинлари билан танилган, 2024 йилда ПФЛ томонидан «Суперлигада йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси» деб топилган Абдуғафур Ҳайдаров «Динамо» билан шартнома имзолади.

Бу мавсум Пролигада «Олимпик-Мобиуз» шарафини ҳимоя қилиб, ҳозиргача 11 ўйинда 5та голга муаллифлик қилган 21 ёшли ҳужумчи эркин агент сифатида «Динамо»га ўтди ва жамоа шарафини 2026 йил якунига қадар ҳимоя қилади. Ҳайдаров 11 август куни таркибга қўшилади.

Ҳайдаров ўтган икки мавсум «Сурхон» сафида 38 ўйинда 15та гол, «Қўқон-1912» таркибида эса 16 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Динамо Динамо
Бугунги янгиликлар