Россиялик ҳимоячи Павел Буреев «Машъал» футболчисига айланди. Бу ҳақда «газчилар» матбуот хизмати хабар берди.
18 ёшли футболчи марказий ҳимояда ўйнайди. Фаолиятининг аввалги босқичини Россиянинг «Криля Советов» клуби тизимида ўтказган.
Буреев 2025 йилда Самара клубининг ёшлари таркибида Россия чемпионатида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
«Машъал» либосида муваффақият, ишончли ўйинлар ва катта ғалабалар тилаймиз», - дейилади клуб хабарида.