Live
1
Ўзбек

Муҳаммадбобур Мўйдинов «Машъал»га ўтди

Футбол
10 август, 15:19
22 ёшли ҳимоячи яна Суперлигада ўйнайди.
Муҳаммадбобур Мўйдинов «Машъал»га ўтди
Foto: FC Metallurg

«Машъал» яна бир трансферини эълон қилди.

«Муҳаммадбобур Мўйдинов энди «Машъал» шарафини ҳимоя қилади. 2004 йил 3 январда туғилган футболчи ўнг қанот ҳимоячиси позициясида ўйнайди, шунингдек, марказий ҳимояда ҳам ҳаракат қила олади», — деб ёзади муборакликлар матбуот хизмати.

Мўйдиновнинг аввалги жамоалари «Металлург» ва «Навбаҳор» бўлган. У 2025 йилги Суперлига баҳсларида «Навбаҳор» сафида майдонга тушиб, жумладан, «Машъал»га қарши учрашувда ҳам иштирок этган. 2026 йилги мавсумнинг биринчи қисмини эса Пролига вакили «Металлург» сафида ўтказган

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Машъал Машъал
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар