Турнир жадвалида якка аутсайдер бўлиб турган «Машъал» бош мураббий ўзгаргач, бироз натижалар ўзгараётгандек эди. Бироқ охирги турларга келиб яна мағлубиятлар серияси бошланди. Бу турда улар сафарда «Хоразм»га 2:0 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Учрашувдан сўнг ташкил қилинган матбуот анжуманида «Машъал» бош мураббийи Серлей Лушан қуйидаги фикрларни айтди.
- Учрашув ҳақида фикрларингиз?
- Изоҳлашга кўп нарса йўқ. Биз 2:0 ҳисобида мағлуб бўлдик. Аввало рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. Улар бугунги ғалабага муносиб эди. Биз иккита хатога йўл қўйдик ва пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Ўйин тенг кечди, аммо ғалаба бир жамоа томонида бўлди.
- Сизнингча, бугун жамоангизда нима етишмади? Муаммо нимада? Ким айбдор?
- Ким айбдор? Ҳеч кимни айбдор деб бўлмайди. Лекин жамоада жуда кўп нарса етишмаяпти. Нималар етишмаслигини айтасизми? Хоҳласангиз, ҳозир шу ернинг ўзида рўйхат қилиб бераман. Бизда етишмаётган нарсаларнинг рўйхати жуда узун. Бор нарсалар ҳақида эса деярли гапиришнинг ўзи қийин.
Бугунги асосий муаммо — молиявий аҳвол. Клуб бир неча ойдан бери маблағ олмаяпти. Ҳар бир футболчининг оиласи, фарзандлари бор. Мен уларни яхши тушунаман. Шунинг учун улардан имкониятларидан ортиқ нарсани талаб қилишга на ҳаққим бор, на виждоним йўл қўяди.
Иккинчидан, таркибни кучайтириш масаласида ҳам имкониятимиз чекланган. Футболчиларнинг аксарияти аллақачон шартнома асосида бошқа жамоаларга боғланган. Бизда ҳозир ким бўлса, шу билан ишлашга мажбурмиз. Мавсум охиригача бошқа футболчилар келиши кутилмаяпти. Балки бир-иккита ёш ўйинчи қўшилар.
Яна қандай муаммолар бор дейсизми? Муаммолар жуда кўп. Уларни соатлаб санаб чиқиш мумкин. Клубда жуда катта қийинчиликлар бор ва бу, албатта, турнир жадвалидаги ўрнимизга ҳам таъсир қиляпти.
Шунга қарамай, биз олдинга интилишда давом этамиз. Ўйинимизнинг сифатини яхшилашга ҳаракат қиламиз. Бугунги ўйинда ҳам айрим ижобий жиҳатлар бўлди, шу томонларга таяниб ишлашда давом этамиз. Умид энг охирида сўнади. Ишлашда давом этамиз», - дея Лушаннинг фикрларини келтиради Tribuna.uz журналисти.
Сергей Лушан: «Таркибни кучайтириш масаласида имкониятимиз чекланган»
Эксклюзив
7 август, 14:17
«Машъал» бош мураббийи «Хоразм»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Фото: Хоразм ПФК
07.08.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Хоразм
2
:
0
Машъал