Белгия миллий жамоаси яримҳимоячиси Орел Мангала яқин вақт ичида «Хетафе»га ижара асосида ўтиши мумкин. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар тарқатди.
Манба маълумотига кўра, «Лион» раҳбарияти маошлар фондини қисқартириш мақсадида бир қатор футболчилар билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Шу сабабли Мангаланинг «Хетафе»га сотиб олиш ҳуқуқисиз ижара асосида йўл олиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, испан клуби белгиялик 28 ёшли футболчиининг маошининг катта қисмини ўз зиммасига олади.
Орелнинг «шерлар» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 9 миллион еврони ташкил этади.
У ўтган мавсум клуб сафида барча турнирларда 15 та учрашувда иштирок этиб, 1 та голли узатма муаллифи бўлган.