Live
1
Ўзбек

Булка «Марсел»га ўтиши мумкин

Футбол
7 август, 11:15
Дарвозабоннинг амалдаги шартномаси саудияликлар билан 2029 йил ёзигача амал қилади.
Булка «Марсел»га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images

Саудия Арабистонининг «Неом» клуби дарвозабони Марцин Булка фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Марсел» асосий дарвозабони Херонимо Рули яқин кунларда «Манчестер Сити» га ўтиши кутилмоқда.

Шу боис Франция клуби полшалик 29 ёшли киперни аргентиналик ҳамкасби ўрнини босадиган асосий номзод сифатида кўрмоқда.

Қайд этилишича, «Марсел» аллақачон «Неом» клубига Булкани ижара асосида жалб қилиш бўйича расмий таклиф юборган. Дарвозабоннинг амалдаги шартномаси саудияликлар билан 2029 йил ёзигача амал қилади.

Марцин фаолияти давомида «ПСЖ», «Ницца», «Картахена» ва «Шатору» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Марсель Марсель
Бугунги янгиликлар