Live
1
Ўзбек

«Сити» Рейндерснинг нархини маълум қилди

Футбол
7 август, 11:07
28 ёшли яримҳимоячи фаолиятини АПЛнинг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин.
«Сити» Рейндерснинг нархини маълум қилди
Фото: Getty Images

28 ёшли марказий ярим ҳимоячи Тижани Рейндерс «Манчестер Сити»дан «Ноттингҳем Форест»га ўтиши мумкин.

Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манбанинг хабар беришича, Рейндерс «ўрмончилар»нинг майдон марказини кучайтириш учун устувор трансфер мақсади ҳисобланади. Таъкидланишича, «Манчестер Сити» нидерландиялик футболчи учун 70 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

«Шаҳарликлар» Рейндерсни ўтган ёзда «Милан»дан 55 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Англиялик гранд таркибида яримҳимоячи 28 ўйинда майдонга тушиб, 5 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Ноттингем Форест Ноттингем Форест
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар