Live
2
Ўзбек

Суперлига. «Навбаҳор» Наманганда «Сурхон»ни минимал ҳисобда мағлуб этди

Футбол
7 август, 11:56
Кападзе жамоаси очколари сонини 28 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди.
Суперлига. «Навбаҳор» Наманганда «Сурхон»ни минимал ҳисобда мағлуб этди
Фото: Навбаҳор ПФК
07.08.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Сурхон Сурхон 0 : 1 Навбаҳор Навбаҳор

Суперлига 16-турида «Навбаҳор» клуби «Сурхон»га қарши ўйнади. Намангандаги беллашувда «лочинлар» 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Ягона гол 5-дақиқада Ҳусайн Норчаев томонидан пеналтидан киритилди.

Бу ғалабадан сўнг Темур Кападзе жамоаси очколари сонини 28 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди. «Сурхон» 18 очко билан 12-поғонада бормоқда.

Суперлига. 16-тур
Сурхон – Навбаҳор 0:1
Гол:
Норчаев 5 пеналти
Сурхон – 86.Даврон Мерганов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достонбек Турсунов, 11.Ричард Фрайдей (14.Тоҳиржон Ашурбаев, 63), 15.Диёр Рамазонов (8.Ҳумоюн Шербўтаев, 46), 21.Торнике Дзебниаури, 26.Беҳруз Шукуруллаев, 31.Камронбек Эргашев (27.Муҳаммадали Мусаханов, 46), 32.Бобуржон Раҳимжонов (39.Мирмақсуд Мирусмонов, 63), 66.Беҳрўз Шайдулов, 91.Аъзамжон Темирхонов.
Навбаҳор 1.Ўткир Юсупов, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Исломбек Маматказин, 7.Русланбек Жиянов (6.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 66), 8.Диёр Холматов, 11.Ҳусайн Норчаев, 13.Бенжамин Тейди, 22.Умар Адҳамзода, 23.Ваня Илич (30.Жасурбек Жалолиддинов, 66), 34.Гиорги Жгереная, 77.Муҳаммадали Усмонов (17.Муҳаммадали Ғиёсов, 66).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сурхон Сурхон
  • Навбаҳор Навбаҳор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

35+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар