Суперлига 16-турида «Навбаҳор» клуби «Сурхон»га қарши беллашади. Ушбу баҳс олдидан «лочинлар» матбуот хизмати жамоа ҳужумчиси Муҳаммадали Усмонов билан суҳбатлашди.
«Сурхон» жамоасига қарши кечадиган ўйин шиддатли ва томошабоп бўлади, деб ўйлайман. Бунга асослар етарли. Энг катта омил эса бу ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнашимиз, деб ўйлайман. Аввалги баҳсда мухлисларимиз бизни тинмай қўллаб-қувватлаб, қўшимча куч бағишлашди. Бунинг натижасида чиройли ғалабага эришдик.
Умид қиламанки, бу сафарги беллашувда аввалги ўйиндагидан кўра, кўпроқ мухлислар ташриф буюриб, бизга далда ҳамда рақибларимизга босим беришади. Бўлажак учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, ушбу ўйинга ҳар томонлама, муносиб тайёргарлик кўрдик. Раҳбарият ҳам бизга яхши муносабатда бўлишмоқда. Айниқса, вилоят раҳбари футболни севишлари, наманганлик футбол мухлисларини хурсанд қилиш учун ҳамма нарсага тайёр эканликлари бизни ҳар бир беллашувда муносиб ўйнашга ундайди. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизнинг барча мухлисларини бўлажак ўйинга таклиф қиламиз ҳамда стадионга келиб, аввалги баҳсда бўлгани каби, биз – футболчиларни муносиб тарзда қўллаб- қувватлашади, деб умид қиламан», - дея Усмоновнинг сўзларидан келтиради «Навбаҳор» матбуот хизмати.