Бугун
16
Ўзбек

«Наполи» Жезус билан музокараларни бошлашга тайёр

Футбол
7 август, 03:38
Томонлар ўртасида музокаралар тўлиқ бошланмаган.
 «Наполи» Жезус билан музокараларни бошлашга тайёр
Фото: Getty Images

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Жезус фаолиятини Италия А сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Globo нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, «Наполи» клуби бразилиялик 29 ёшли форвардни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Ҳозирча томонлар музокараларда жиддий силжишга эришмаган бўлса-да, Неапол клубининг қизиқиши жуда юқори экани таъкидланмоқда.

Қайд этилишича, Жезуснинг ўзи ҳам «Наполи»га ўтишни карьераси учун жуда яхши имконият деб ҳисобламоқда.

Шунингдек, «тўпчилар» раҳбарияти футболчи бўйича камида 20 миллион евролик таклифларнигина кўриб чиқиши маълум қилинган.

Ўтган мавсум Жезус Англия Премер-лигасида 14 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол урган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар