«Милан»нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг янги мавсумдаги асосий мақсадлари ҳақида фикр билдирди.
«Энг муҳими — ҳар бир ўйинга алоҳида эътибор қаратиш. Бизнинг жамоамиз ҳар бир баҳсда, ҳар бир мусобақада ғалаба қозониш учун етарлича кучли. Агар мақсад сари босқичма-босқич ҳаракат қилсак, жиддий натижаларга эриша оламиз.
Европа лигаси ҳақида гапирадиган бўлсак, биз ушбу мусобақада ғолиб чиқишимиз мумкинлигига ишонишимиз керак. Шунингдек, олдимизда А Серияси ҳам турибди. Рақобатчиларимизнинг айримлари маълум устунликка эга, чунки уларнинг мураббийлари жамоаларда анча вақтдан бери ишлаб келмоқда. Аммо мен «Милан» бош мураббийи сифатида чемпионлик учун кураша олмаймиз, деб айта олмайман.
Олдинда катта ҳажмдаги ишлар кутиб турибди — янги мураббий, таркибдаги ўзгаришлар. Лекин «Милан» каби буюк клуб ҳар доим совринлар учун курашиши шарт. Биз бунинг учун бор кучимизни сарфлаймиз. Шу билан бирга, Чемпионлар лигасига йўлланма олиш ҳам молиявий ва нуфуз жиҳатидан ниҳоятда муҳим эканини яхши тушунамиз», — дея Аморимнинг сўзларидан келтиради La Gazzetto dello Sport.