Бугун
16
Ўзбек

«Машъал» Нуржаҳон Музаффаровни тарк этганини эълон қилди

Футбол
7 август, 02:29
«Газчилар» Суперлига турнир жадвалида 4 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди.
«Машъал» Нуржаҳон Музаффаровни тарк этганини эълон қилди
Фото: Машъал ПФК

«Машъал» яримҳимоячиси Нуржаҳон Музаффаров жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

«У клубимиз шарафини ҳимоя қилган давр мобайнида ҳар бир ўйинда бор кучи ва маҳоратини намоён этиб, жамоа манфаати йўлида сидқидилдан меҳнат қилди. Қувончли ғалабаларда ҳам, оғир ва синовли кунларда ҳам жамоа билан бирга бўлди.

Нуржаҳон Музаффаровга «Машъал» футбол клуби ривожига қўшган ҳиссаси учун самимий миннатдорчилик билдирамиз» - дейилади муборакларнинг расмий баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, «газчилар» Суперлига турнир жадвалида 4 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди. Улар 16-турда «Хоразм» меҳмони бўлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Машъал Машъал
Бугунги янгиликлар