Бугун
16
Ўзбек

«Тоттенҳэм» ван де Вен билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришди – Романо

Футбол
7 август, 02:18
Микки 2023 йилдан буён «тақачилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
«Тоттенҳэм» ван де Вен билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришди – Романо
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Микки ван де Вен фаолиятини Лондон клубида давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, томонлар узоқ муддатли янги шартнома бўйича оғзаки келишувга эришган. Янги битим футболчининг молиявий шартлари яхшиланишини, жумладан, маоши оширилишини ҳам назарда тутади.

Қайд этилишича, шартноманинг барча асосий жиҳатлари аллақачон келишиб олинган. «Тоттенҳэм» раҳбарияти эса нидерландиялик 24 ёшли ҳимоячини трансфер ойнасида сотиш вариантини умуман кўриб чиқмаган, чунки у жамоанинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади. Янги шартнома яқин кунларда расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Микки 2023 йилдан буён «тақачилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Лондон клубига «Волфсбург» жамоасидан келиб қўшилган эди.

Ўтган мавсумда ҳимоячи барча турнирларда 45 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар