«Тоттенҳэм» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
Маттео Моретто хабарига кўра, аргентиналик футболчи аввалроқ «Интер»га ўтишга оғзаки розилик берган. Бироқ Милан клуби трансферни якунлаш учун аввал таркибидаги айрим футболчиларни сотиши керак.
Шу вазиятдан фойдаланмоқчи бўлган Мадриднинг «Атлетико» клуби 28 ёшли ҳимоячини ўзининг устувор трансфер мақсадига айлантирган.
Бироқ «матрасчилар» ҳам Ромеро трансферини амалга оширишдан олдин таркибдаги айрим футболчилар билан хайрлашиши лозим.
Маълумот учун, «Тоттенҳэм» Кристиан Ромерони тахминан 40 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Жаҳон чемпиони ҳисобланган аргентиналик футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача амал қилади.