Бугун
11
Ўзбек

«Рома» Молина трансфери бўйича музокараларни жадаллаштирди

Футбол
4 август, 22:15
Рим клуби «Атлетико» ҳимоячисини қўлга киритишга яқинлашмоқда.
«Рома» Молина трансфери бўйича музокараларни жадаллаштирди
Foto: Getty Images

Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «Рома» Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳимоячиси Науел Молина трансфери бўйича музокараларни фаол давом эттирмоқда.

Римликлар сешанба куни 17 миллион евролик илк таклифни юборган ва томонлар ўртасидаги музокараларда ижобий силжиш кузатилмоқда.

Шу билан бирга, «Рома»нинг яна бир трансфер мақсади — «Фейеноорд» ҳимоячиси Гивайро Рид бўйича ҳали келишувга эришилмаган. Нидерландия клуби футболчини қўйиб юборишга розилик бермаган.

Маълумот учун, 27 ёшли Науел Молина 2022 йилдан буён «Атлетико» сафида тўп тепмоқда. Аргентина миллий жамоаси билан 2022 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби ҳисобланган ҳимоячи асосан ўнг қанотда ҳаракат қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар