Live
1
Ўзбек

«Атлетико» Грилишни ўз сафига қўшиб олиш имкониятлари кўриб чиқмоқда

Футбол
2 август, 14:56
Жек ўтган мавсумда «Эвертон» сафида ижара асосида тўп тепганди.
«Атлетико» Грилишни ўз сафига қўшиб олиш имкониятлари кўриб чиқмоқда
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳужумкор яримҳимоячиси Жек Грилиш фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

Манбага кўра, «Атлетико» клуби англиялик 30 ёшли футболчига жиддий қизиқиб қолган. Ҳозирда «матрасчилар» Грилишни сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жек ўтган мавсумда «Эвертон» сафида ижара асосида тўп тепганди. Клуб либосида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та ассистни қайд этди.

Шунингдек, унга Саудия Арабистони томонидан ҳам таклифлар бўлмоқда. Бироқ у Европада қолишни истамоқда.

Маълумот учун, Грилишнинг Transfermarktдаги нархи 20 миллион еврони ташкил қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Бугунги янгиликлар