Live
1
Ўзбек

Диоманднинг «Реал»га трансфери агентлар можароси сабаб кечикмоқда

Футбол
2 август, 16:33
Ян 2025 йилдан буён «буқалар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Диоманднинг «Реал»га трансфери агентлар можароси сабаб кечикмоқда
Фото: Getty Images

«Лейпциг» вингери Ян Диоманднинг «Реал»га ўтиши ҳалигача расман эълон қилинмаган. Бунга футболчининг вакиллари билан боғлиқ мураккаб вазият сабаб бўлган. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, аввалроқ Диоманд манфаатларини ҳимоя қилган агент Макс Градел футболчини амалдаги шартномани бузганликда айблаган.

Қайд этилишича, «Реал» ушбу трансфер устида Roc Nation агентлиги билан ҳамкорликда ишламоқда. Мадридликлар футболчининг агентлари билан боғлиқ муаммолардан бехабар бўлган.

Хабар қилинишича, Градел FIFA’га расмий шикоят йўллаган. Шу сабабли трансферга оид қарор турлича бўлиши мумкин: битим тасдиқланиши, маълум муддатга кечиктирилиши ёки бутунлай бекор қилиниши эҳтимоли бор.

Ян 2025 йилдан буён «буқалар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у барча турнирларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 10 та голли узатма муаллифи бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Лейпциг Лейпциг
Бугунги янгиликлар