Live
8
Ўзбек

Эндрик Моуриниога ўзини исботлашга қатъий қарор қилди

Футбол
2 август, 07:35
Ёш бразилиялик «Реал»да асосий ҳужумчилардан бирига айланишни мақсад қилган.
Эндрик Моуриниога ўзини исботлашга қатъий қарор қилди
Foto: Getty Images

«Реал» ҳужумчиси Эндрик янги мавсум олдидан бош мураббий Жозе Моуринионинг ишончини қозонишга бел боғлади.

Маrcа хабарига кўра, 20 ёшли бразилиялик ўзини жамоада шунчаки учинчи рақамли марказий ҳужумчи эмас, балки асосий таркиб учун муносиб футболчи эканини исботлашни истамоқда.

Мадрид клуби яқинда «Фиорентина»га қарши ўртоқлик учрашувида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу баҳсда Эндрик жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилиб, ўз имкониятларини намойиш этди.

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида «Лион»да ўтказган бразилиялик форвард энди «Реал» сафида ўз ўрнини мустаҳкамлашни асосий мақсад қилиб қўйган.

Маълумот учун, Тransfermarkt Эндрикнинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳолайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар