«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор мавсумолди йиғини ва Жозе Моуринио билан ишлаш жараёни ҳақида фикр билдирди.
Бразилиялик футболчининг айтишича, янги мураббий ундан ўз услубини ўзгартирмасликни сўраган.
«Ҳаммаси жуда яхши ўтди. Янги мураббий ва янги футболчилар билан танишдим, астойдил машғулот қилдим. Жозе Моуринио мендан доим қандай бўлган бўлсам, шундай қолишимни — бахтли, хушчақчақ бўлишимни ва ўз футболимни ўйнашимни истайди.
Жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарлик кўришимиз керак. Шунда мавсум давомида жароҳатлар камроқ бўлади ва ҳар бир футболчига таянишимиз мумкин. Кеча иккита, бугун эса битта машғулот ўтказдик. Бугун спорт залида ишладик ва оёқларга юкламани ошириш учун қисқа машқлар бажардик. Машғулот жуда яхши ўтди, жуда чарчадик, энди эса эртанги кун учун дам олиш вақти келди», — деди Винисиус «Реал» расмий сайтига.
Маълумот учун, аввалроқ ОАВ «Реал» Винисиус бўйича 150 миллион евродан юқори таклифларни кўриб чиқишга тайёрлиги ҳақида хабар берган эди. Футболчига Лондоннинг «Арсенал» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади