Бугун
11
Ўзбек

«Реал» икки трансфер учун 180 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлайди

Футбол
5 август, 01:15
Мадрид клуби Диоманде ва Родрини ёзнинг энг қиммат трансферларига айлантирмоқчи.
«Реал» икки трансфер учун 180 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлайди
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби яқин кунларда кетма-кет иккита йирик трансферни расман эълон қилиши мумкин.

Марcа нашри хабарига кўра, «қироллик клуби» аввало «Лейпциг» вингери Ян Диомандени ўз сафига қўшиб олади. Шундан сўнг асосий эътибор «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родрини трансфер қилишга қаратилади.

Манбага кўра, ушбу икки трансфернинг умумий қиймати 180 миллион евродан ошади.

19 ёшли кот-д'ивуарлик Ян Диоманде учун «Реал» 120 миллион евродан ортиқ, Родри учун эса 50–60 миллион евро атрофида маблағ тўлашга тайёр.

Маълумот учун, «Реал» жорий трансфер ойнасида аллақачон Дензел Дюмфрис, Ибраима Конате, Бернарду Силва, Марк Кукуреля ва Карлос Эспини ўз сафига қўшиб олди. Жамоани июн ойидан буён португалиялик мутахассис Жозе Моуринио бошқармоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар