«Интер» яримҳимоячиси Ҳакан Чалхонўғли ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этмайди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, туркиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етса-да, Милан клуби уни айни трансфер ойнасида сотишни режалаштирмаяпти.
Аксинча, «нерадзурри» Чалҳаноғлу билан янги шартнома масаласини мавсум ўрталарида — декабр ёки январ ойларида муҳокама қилишни режалаштирган.
Маълумот учун, Ҳакан Чалхонўғли 2021 йилдан буён «Интер» сафида тўп тепмоқда. 32 ёшли яримҳимоячи ўтган мавсум барча мусобақаларда 30 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.