Live
1
Ўзбек

«Интер» Ромеро бўйича музокараларни тезлаштиришга қарор қилган

Футбол
3 август, 03:25
Футболчининг маоши келишув учун тўсиқ бўлмайди.
«Интер» Ромеро бўйича музокараларни тезлаштиришга қарор қилган
Фото: Getty Images

«Интер» «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кристиан Ромерони трансфер қилиш бўйича яқин вақт ичида қарор қабул қилмоқчи. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Футболчининг маоши келишув учун тўсиқ бўлмайди. Чунки у ҳозир «тақачилар»да олаётган маошини ўзгартирмасликни сўраган ва «нерадзурри» бу талабни қондиришга тайёр.

Қайд этилишича, Милан клуби музокараларни тезлаштиришга қарор қилган. Сабаби 2026 йилги жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби учун бошқа даъвогарлар ҳам бор.

Маълумот ўрнида, 28 ёшли Ромеронинг нархи 50 миллион еврони ташкил этади. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

Аввалроқ «Интер»нинг Ромеро учун «Тоттенҳем»га қанча тўлаши маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар