КОНКАКАФга аъзо бир қатор давлатлар ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг қайта сайланишини қўллаб-қувватловчи мактубларини қайтариб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
The Guardian хабарига кўра, конфедерацияга аъзо кўплаб федерациялар аввалроқ Инфантинони қўллаб-қувватлаган бўлса-да, энди ўз позициясини ўзгартиришга тайёр.
Аввалроқ УEФАнинг Финляндия, Уэлс, Швеция ва Сербия каби бир қатор аъзолари ҳам ФИФА раҳбариятига ишонч йўқолганини маълум қилган эди.
Манбага кўра, КОНКАКАФнинг фавқулодда йиғилишида айрим давлатлар Инфантинони қўллаб-қувватлашдан воз кечишга ваъда берган. Ҳатто айрим федерациялар буни норасмий тарзда аллақачон амалга оширгани ҳам истисно қилинмаяпти.
Шунингдек, АҚШ футбол федерацияси ҳам ЖЧ-2026 вақтида Фоларин Балогуннинг дисквалификацияси АҚШ президенти Доналд Трамп аралашувидан сўнг бекор қилингани билан боғлиқ можаро сабаб Инфантинодан норози экани таъкидланмоқда.
Маълумот учун, АҚШ, Мексика, Коста-Рика ва Ямайка 2031 йилги аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказишга даъвогарлик қилмоқда. Мусобақа мезбони бўйича якуний қарор ФИФАнинг ноябр ойидаги конгрессида қабул қилинади.