«Арсенал» клуби «Нюкасл» яримҳимоячиси Бруно Гимараэс трансферини амалга оширишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Манбага кўра, клублар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга етган. Фақат томонлар келишувнинг айрим жиҳатлари бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Бразилиялик футболчи ҳозирча «қарғалар» билан Испаниядаги йиғинда иштирок этмоқда. Лондонликлар сафида тиббий кўрикдан ўтиш учун рухсат берилишини кутмоқда.
Ўтган мавсум Гимараэс Англия Премер-лигасида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади