Яримҳимоячи Жейдон Санчо 2021 йилда «Манчестер Юнайтед»га кўчиб ўтди, айнан шу трансфер амалда унинг муваффақиятсизликларини бошлаб берди. Ҳозир, футболчи 26 ёшда ва кучли жамоаларнинг унга бўлган қизиқиши фаолияти давомидаги энг паст нуқтада.
Ўзининг жисмоний ҳолатини сақлаб туриш учун инглиз футболчиси мамлакатнинг 10-даражали лигаси клуби - «Фликтон» билан машғулот ўтказмоқда. Клуб раҳбарияти майдонда шундай ўйинчи борлигидан мамнун, лекин президент хазил тариқасида «Фликтон» Санчони сотиб олишга шошилмаётганини таъкидлади.
Маълумот учун, футболчи аввалроқ Германия Бундеслигасида Дортмунднинг «Боруссия» жамоасида тўп тепган.
Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионатининг янги мавсуми 16 августда бошланади.