Бугун
14
Ўзбек

Возиня Чилида ҳам «тахаллусидан» фойдалана олади

Футбол
4 август, 15:26
Кабо-Верде миллий жамоаси кипери янги жамоасида ҳам ўз «исми»дан фойдалана оладиган бўлди.
Возиня Чилида ҳам «тахаллусидан» фойдалана олади
Фoтo: Gettyimages

Кабо-Верде миллий жамоаси дарвозабони Возиня Чилининг «Коло-Коло» клуби билан шартнома имзолади ва мамлакат федерацияси унга ўз тахаллуси остида ўйнашга рухсат берди, деб хабар қилади ESPN.

Чили чемпионатида ўйинчиларнинг либосларида фақат уларнинг ҳақиқий фамилиялари ёзилиши кераклиги ҳақида қоида мавжуд. Бироқ асл исми Жозимар Жозе Эвора Диаш бўлган Возиня айнан ўз тахаллуси билан ЖЧ-2026да шуҳрат қозонди. Мусобақадаги муваффақиятли иштироки туфайли унинг ижтимоий тармоқлардаги аудиторияси бир неча мингдан миллионлаб обуначигача кўпайди.

Чили футбол федерациясининг қарорига кўра, 40 ёшли дарвозабон учун истисно қилинди ва бу чемпионатнинг бошқа клублари томонидан ҳам маъқулланди. Ушбу қарорни «Коло-Коло» клуби ва Возинянинг ўзи ҳам қўллаб-қувватлади. Футболчи душанба, 3 август куни клуб билан ушбу мавсум охиригача шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Возиня аввалроқ сўнгги жамоаси Португалиянинг «Шавиш» клуби билан меҳнат шартномаси мундиал стартидан аввал якунланган ва кипер эркин агент мақомида эди. Возиня жаҳон чемпионати-2026да Кабо-Верде миллий жамоаси таркибида чоракфиналга қадар етиб боришни уддалади.

Бугунги янгиликлар