Бугун
14
Ўзбек

«Сити» Нету вакиллари билан алоқа ўрнатди

Футбол
4 август, 15:16
«Шаҳарликлар» Савинионинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда.
«Сити» Нету вакиллари билан алоқа ўрнатди
Фoтo: Gettyimages

Бу ёзда «шаҳарликлар»га янги вингер керак бўлиши мумкин ва клуб «Челси» аъзоси Педру Нетуни ўз «нишонида» ушлаб турибди.

Машҳур журналист ва инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар беришича, «Манчестер Сити» аллақачон Нетунинг вакиллари билан бевосита боғланган. Португалиялик футболчининг эҳтимолий трансфери юзасидан музокаралар бошлаб юборилган.

Маълумот учун, Педру Нету «Челси» сафида 103 та расмий ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 27 та голли узатма ёздириб қўйган.

Аввалроқ 26 ёшли Нету «Челси» сафига қайтиб, машғулотларга киришган эди.

Бугунги янгиликлар