Live
4
Ўзбек

«Металлург» Нажмиддин Нормуродов ва Жавоҳир Жўраевни ўз сафига қўшиб олди

Футбол
4 август, 14:21
Бекободликлар икки нафар ўйинчи билан шартома имзолаган.
«Металлург» Нажмиддин Нормуродов ва Жавоҳир Жўраевни ўз сафига қўшиб олди
Фото: Бунёдкор ПФК

«Металлург» клуби таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда. Клуб матбуот хизмати хабар беришича, бекободликлар икки нафар ўйинчи билан шартома имзолаган.

Хусусан, бунга қадар «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилиб келган Нажмиддин Нормуродов «Металлург»га ўтди. Шунингдек, Бекобод жамоаси иқтидорли ҳимоячи Жавоҳир Жўраев билан битим имзолади. Бунга қадар у «Сурхон» клуби сафида тўп тепиб келаётганди.

Маълумот учун, «Металлург» Пролига турнир жадвалида 12 та турдан сўнг 21 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Металлург Металлург
Бугунги янгиликлар