Live
4
Ўзбек

«Тоттенҳэм» ва «Астон Вилла» эътиборини Жексонга қаратди

Футбол
4 август, 10:20
«Челси» ҳужумчисини 65 млн фунтга баҳоламоқда.
«Тоттенҳэм» ва «Астон Вилла» эътиборини Жексонга қаратди
Фoтo: Gettyimages

«Тоттенҳэм» ҳамшаҳари «Челси» клубининг сенегаллик ҳужумчиси Николас Жексонга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Манбанинг ёзишича, «аристократлар» 25 ёшли футболчисини 65 миллион фунтга баҳоламоқда. Форвард атрофидаги вазиятни «Астон Вилла» жамоаси ҳам кузатиб бормоқда. Футболчининг ўзи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун клубини алиштиришга қарши эмас.

Маълумот учун, Жексон ўтган мавсумни «Бавария» сафида ижарада ўтказди. Бундеслиганинг 23 ўйинида ҳужумчи 8 та гол уришга муваффақ бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар