«ПСЖ» клуби «Барселона»нинг икки футболчисини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар тарқатди.
Манба маълумотига кўра, Франция клуби ҳимоячиси Жюл Кунде ҳамда ҳужумчиси Ферран Торресга қизиқиш билдирмоқда. Клуб раҳбарияти ҳар икки футболчини жамоани янада кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.
Бироқ клуб Кунде ва Торрес бўйича расмий таклиф билан чиққани ҳозирча маълум эмас.
Маълумот учун, «ПСЖ» ўтган мавсум якунларига кўра, 5 та соврин ютишга муваффақ бўлди.