Бугун
14
Ўзбек

«Аякс» «ПСЖ»нинг Годтс бўйича таклифини рад этди

Футбол
4 август, 05:21
Ёрди Кройфф белгиялик футболчи учун 60 миллион евродан ортиқ маблағ талаб қилмоқда.
«Аякс» «ПСЖ»нинг Годтс бўйича таклифини рад этди
Foto: Getty Images

«Аякс» спорт директори Ёрди Кройфф «ПСЖ»нинг Мика Годтс трансфери бўйича илк расмий таклифини рад этди.

Тhe Touchline нашри журналист Майк Вервейга таяниб хабар беришича, Париж клуби 21 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи учун 40 миллион евро ва яна 5 миллион евро бонус таклиф қилган.

Бироқ Кройфф бу таклифни қабул қилмаган. У Годтсни 60 миллион евродан юқори суммага баҳоламоқда ва «ПСЖ»нинг молиявий имкониятларини инобатга олган ҳолда нархни пасайтиришни истамаяпти.

Манбага кўра, Париж клуби ёзги трансфер ойнасида футболчилар савдосидан қарийб 160 миллион евро ишлаб топган.

Маълумот учун, Мика Годтс «Аякс» сафида шу кунгача 113 та учрашувда майдонга тушиб, 25 та гол урган ва 27 та голли узатмани амалга оширган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аякс Аякс
  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар