Бугун
14
Ўзбек

УEФА клублар ўртасидаги ЖЧ-2029 бойкотини муҳокама қилмоқда

Футбол
4 август, 05:24
Европа клублари ФИФА президенти Жанни Инфантино лавозимида қолса, мусобақани бойкот қилиши мумкин.
УEФА клублар ўртасидаги ЖЧ-2029 бойкотини муҳокама қилмоқда
Foto: Getty Images

УEФА 2029 йилда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини Европа клублари томонидан бойкот қилиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Манбага кўра, бундай эҳтимол ФИФА президенти Жанни Инфантино атрофида юзага келган можаро билан боғлиқ. Аввалроқ ФИФА FIFA Forward Enterprise (FFE) номли тижорат тузилмасини ташкил этиб, йирик мусобақалар ҳуқуқларининг бир қисмини сотишни режалаштирган эди. Бироқ конфедерациялар танқиди ва УEФА мамлакатлари томонидан эҳтимолий бойкот таҳдидидан сўнг бу ташаббус бекор қилинди.

Хабарга кўра, 12 август куни «ПСЖ» ва «Астон Вилла» ўртасидаги УEФА Суперкубоги баҳси вақтида УEФА президенти Александер Чеферин ҳамда Европа клублари ассоциацияси (ЭCА) президенти Носир Ал Хилайфий ушбу масалани муҳокама қилади.

Чеферин ЭCА ва унга аъзо клублар Жанни Инфантино ФИФА президенти лавозимида қоладиган бўлса, 2029 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги керак, деган фикрда.

Маълумот учун, бундай қарор кучга кириши учун Европа клублари ассоциациясига аъзо 850 дан ортиқ клубнинг розилиги талаб этилади.

Бугунги янгиликлар