Бугун
14
Ўзбек

FIFA Инфантинонинг Трамп маъмурияти билан алоқалари бўлгани ҳақидаги маълумотларни расман рад этди

Футбол
4 август, 05:35
АҚШ давлат котиби ёрдамчиси ҳам ушбу маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини тасдиқлаган.
FIFA Инфантинонинг Трамп маъмурияти билан алоқалари бўлгани ҳақидаги маълумотларни расман рад этди
Фото: Championat.com

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ташкилот раҳбари Жанни Инфантинонинг АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти билан алоқалари бўлгани ҳақидаги маълумотларни расман рад этди.

Бунгача ОАВда FIFA президенти гўёки ташкилот раҳбари бўлажак сайловларида иштирок этиш учун америкалик сиёсатчиларнинг қўллаб-қувватловини олишга урингани ҳақида хабарлар тарқалганди. АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дилан Жонсон ҳам ушбу маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини тасдиқлаган.

«FIFA президенти АҚШ президентига ёки унинг маъмурияти аъзоларидан бирортасига қўнғироқ қилмаган. Бу мутлақо уйдирма», — дейилади ташкилотнинг ижтимоий тармоқдаги хабарида.

Маълумот ўрнида, Инфантино 2016 йил феврал ойидан буён FIFA президенти лавозимида ишлаб келмоқда. Аввалроқ Жанни жаҳон чемпионати улушини сотиш режаси ва бойкотлар билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритгани маълум қилинганди.

Бугунги янгиликлар