Инсайдер Фабрицио Романо ўзининг Х ижтимоий тармоғида «Ливерпул» ва «Пари Сен-Жермен» ҳужумчи Брэдли Баркола трансфери бўйича расмий музокараларни бошлаганини маълум қилди.
Журналистнинг ёзишига кўра, инглиз клуби дастлабки таклиф миқдорини 100 миллион евродан кўпроқ қилиб белгилаган, бироқ бу миқдор парижликлар талабидан анча паст.
Қайд этилишича, Барколанинг ўзи «Ливерпул»га ўтишга қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ Романо футболчининг бу истаги ҳақида май ойида хабар берган эди.
Маълумот учун, ўтган мавсумда «ПСЖ» вингери барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатма етказиб берди.
Transfermarkt портали Брэдлининг актуал трансфер нархини 90 миллион еврога баҳоламоқда.