Live
1
Ўзбек

«Ливерпул» Барколя учун 100 млн евродан ортиқ таклиф қилди – Романо

Футбол
3 август, 11:49
Музокаралар давом эттирилади.
«Ливерпул» Барколя учун 100 млн евродан ортиқ таклиф қилди – Романо
Фото: Getty Images

«Ливерпул» ва «ПСЖ» жамоалари вингер Бредли Барколя трансфери бўйича расмий музокараларни бошлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, мерсисайдликлар франциялик 23 ёшли футболчи учун 100 миллион евродан ортиқ таклиф йўллаган. Бироқ бу қиймат ҳозирча «ПСЖ» талаб қилаётган маблағдан анча паст. Музокаралар давом эттирилади.

Ўз навбатида Барколянинг ўзи ҳам фаолиятини «Ливерпул»да давом эттиришни истамоқда.

Аввалроқ футболчи Париждаги ўйин вақти ҳамда жамоадаги ролига қониқмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Бредли Франция клуби сафида 152 та учрашувда 39 та гол уриб, 37 та голли узатмани амалга оширган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар